Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Декабр 2020 й.    15:39
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖнинг ҳурматли акциядори !

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ ушбу билан 2020 йил 28 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
-Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 22 декабр этиб белгиланган.
-Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 22 декабр этиб белгиланган.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
кун тартиби:

1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
2. «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафсилотлари ҳамда “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Тошкент шахри А.Темур берк кўчаси,6 уй манзилида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ www.tashes.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон 71 267 36 87; 71 233 09 30.
Шу билан бирга, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41- моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 100 сўмдан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Кузатув Кенгаши

Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech