Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Март 2020_19:24 17

Баҳор келиб, она табиат “томирига қон” югурди. Ўт-ўланлар, дарахт ва гуллар гўёки улкан уйғонишдан дарак бергандек гулламоқда, яшилликка бурканмоқда. Табиийки, табиатга уйғун равишда одамлар ҳам аллақачон ҳаракатни бошлаб юборишган.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан, шу йил 14-15 март кунлари юртимизда “Обод юрт“ шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ватанимиз ободлигига ҳисса қўшишни кўнглига туккан ҳар бир юртдошимиз учун бу айни муддаодир.
Хусусан, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АJ ходимлари ҳам эрта тонгдан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказишда фаол иштирок этмоқда. Шу куни корхона атрофидаги бўш жойларга дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, жамият аъзолари аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва болалар майдончаларида ободонлаштириш юмушларида ҳам фаоллик кўрсатишди.



Шунингдек, соҳа ходимлари эрта тонгдан, аввало, ўзлари фаолият юритаётган корхоналари атрофини, ички хоналарни тартибга келтиришди. Айни пайтда ҳашарчилар ғайрат-шижоати билан кўплаб дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Ўнлаб туп манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди.
Дарвоқе, яна бир хушхабар, якинда "Сергели туман электр тармоклари" корхонаси янги бинога кўчиб ўтади. Шу боис, ушбу янги бинода хам ҳашар уюштирилди. Ходимлар янги бино атрофига дарахт ва гуллар қадашди. Атрофи ободонлаштирилди. Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган ушбу бино ҳашар туфайли янада кўркам қиёфа касб этди.





Умуман, ҳашар кунлари “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АJ ходимлари ҳам юртимизни янада обод қилиш, пировардида баҳор даракчиси бўлган Наврўз байрамини ана шундай обод манзилларда кутиб олиш тадбирларини юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказади.





«Toshkent shahar elektr tarmoqlari» АJда умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот котиби



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech