2021 йил 26 январда Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади
26 Январ 2021_10:24
20

Бугун 26 январь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига қарашли Қора-қамиш-2/1 даҳасидаги «Истиқбол» маҳалла, Сағбон 11-тор кўчасидаги 1, 1а, 3 ва 10-сонли кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
Тумандаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли «Сағбон» подстанциясидан таъминланувчи, фидер Чимбой-1,2 узатмасидан чиқувчи 0,4 кВли паст кучланишли ТП-2371-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида ушбу худудда қисқа муддатга электр таъминотида узилишлар кузатилади.
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинчалик узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати