2021 йил 29 январда Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
29 Январ 2021_11:43
10

Бугун 29-январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.
Тумандаги ТП-1528-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи ҲЛ-0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги эски альюмин симларни янги замонавий СИП симларига алмаштириш, ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли ушбу худуддаги «Кўксарой» маҳалласидаги Тўрткўл ҳамда Тўрткўл 1, 2 ва 3-берк кўчаларидаги уйларнинг аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Айни вақтда, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Буларнинг барчаси қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ЯШНОБОД туманидаги ушбу мавзеда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати