Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Феврал 2021_11:03 1



Бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилиб, бир вақтнинг ўзида истеъмол қилинадиган ягона товар маҳсулоти бу албатта электр энергияси ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам истеъмолчиларни сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш доимий назорат ва катта масъулият талаб этади.

Бугунги кунда, «TOSHKENT SHAHAR ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI» AJ тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхоналарида меҳнат қилаётган энергетикларимиз иш жараёнида электр токи билан кўп бор юзма- юз келади.




Биргина қўпол хато турли бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, ишчи ходимларни нафақат иш куни аввалида балки, ҳар бир бажарилаётган иш жараёни бошланишида хам техника хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал қилишлари тушунтирилиб, ҳар бир ходим доимий йўриқномадан ўтказилади.

Хавфсизлик техника қоидаларига амал қилишини эса мунтазам корхона раҳбарияти ва Мустаҳкамлик техника хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.




100 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилиб келаётган пойтахт туман электр таъминоти корхоналари томонидан мунтазам равишда об-ҳавонинг қандай бўлишидан қатъий назар истеъмолчиларга сифатли электр энергия етказиб бериш билан банд.

Зеро, таъминот ҳар дақиқа назорат остида. Олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларимизнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech