Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Сентябр 2019_13:20 24




Шу кунларда электр ҳисоблагичлар алмаштирилиши натижасида фуқаролар томонидан электр шитларнинг талаб даражасида эмаслиги, электр симларининг пала-партиш, узиб-улашлар мавжудлиги ва электр симлари авария ҳолатларида эканлиги юзасидан кўплаб эътирозлар бўлаётгани кузатилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, кўп қаватли уйларнинг ички 0,4 кВ (ўқилиши нол тўрт киловолт) паст кучланишли электр тармоқларининг созлиги ва ҳавфсизлиги учун хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари масъул ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 боб, 28 моддасида кўп квартирали уйлар ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалар ширкатларнинг умумий мол-мулки ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар жавобгарлиги ҳам хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари зиммасида эканини асло унутманг! “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” эса ” акциядорлик жамияти ўз Низомига кўра трансформатордан кўп қаватли уйнинг биринчи электр шитигача бўлган ҳудуддаги кабел учликларидаги кучланиш давлат стандартига мувофиқ эканлигига жавобгар ҳаттоки электр шитнинг ҳолатига ҳам ширкатлар жавобгар ҳисобланади.

Азиз юртдошлар! Cиз уй-жой мулкдорлари ширкатларига тўлаётган тўловининг маълум бир қисми кўп квартирали уйлар ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, ҳисоблагичларни сақлаш ҳамда таъмирлашга йўналтирилишини ёддан чиқарманг!

Агар сизда кўп қаватли уйларнинг ички электр тармоқларининг носозлиги ва ҳавфсизлиги бўйича эътироз ҳамда шикоятлар бўлса ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатига мурожаат қилишингиз керак! “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech