Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Апрел 2020_16:23 25

Бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган COVID–19нинг олдини олиш борасида Республикамизда, хусусан шаҳримизда ҳам профилактик зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда тизимдаги барча туман электр таъминоти корхоналари бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида, жамият раҳбарияти томонидан махсус ишчи комиссия тузилиб, қатъий иш режаси ташкил этилди.

Мазкур режага асосан пойтахт туманларининг электр таъминоти корхоналарнинг барчасида коронавирус пандемияси ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Маълумки, айни дамда мамлакатимизда карантин эълон қилинган бундай вазиятда ишчи-ходимлар иштирокида ўтказиладиган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди, хизмат сафарлари чекланди ва «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ишчи-ходимлари саломатлиги ҳолати устидан назорат кучайтирилди. Тезкорлик билан ишларни амалга ошириш бўйича штаб ташкил этилди.




Режага асосан карантин кунларида ҳам барча туман электр таъминоти корхоналарида иш одатдагидек давом этмоқда. Шунингдек, айни вақтда тизимдаги барча фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг саломатлигини асраш мақсадида, уларга қулай шароитлар яратилмоқда. Масалан, барча ташкилотларда бўлгани каби «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизими жамоасининг ишлаш тартиби қонунчиликка мос ташкил этилди.

Маълумки, ҳозирги вақтда электр энергияси таъминотида чекловлар ўрнатилмаслиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, ишнинг давомийлигини таъминлаш учун ишчи-ходимларга махсус машиналар хизмати ҳам йўлга қўйилган.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ га тегишли бўлган 11 та туман электр таъминоти корхоналарининг барчаси тўлиқ антесептик воситалар, ниқоблар ҳамда керакли тиббиёт воситалари билан таьминланди, транспорт воситалари ҳам тўлиқ дезинфекция қилинди.

ТЭТК биноларида ушбу вирус тарқалмаслигини олдини олиш борасида дезинфекция ишларини янада кучайтириш мақсадида, ишчи ходимлар фаолият юритадиган хоналари ва ТЭТК ҳовлилари эрта тонгдан ҳудудий санитария ва эпидемиология ҳамда дезинфекция марказлари мутахассислари томонидан дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси биносига ташриф буюрувчи истеъмолчилар тепловизор мосламаси орқали текширувдан ўтказилиб, киритилмоқда.




Шунингдек, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланилган электр энергияси тўловларини масофадан туриб, мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан амалга оширишни йўлга қўйди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларга янада жиддий эътибор қаратиш йўлида муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Мазкур қарорда кўрсатилган тартибга мувофиқ, корхоналарда ишчи-хизматчилар учун қўшимча шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бош мақсадга айланди.

Биз барча ҳамюртларимизни коронавирус пандемияси барҳам топгунга қадар уйда бўлишга чақирамиз. Унутманг, кўрилаётган тезкор чораларнинг барчаси сизнинг хавфсизлигингиз учун

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech