Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Апрел 2020_16:19 133

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан катта Дўмбирабод маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли ва узлуксиз электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Чилонзор» нимстанцияси Дўмбирабод-1 3839 фидердан чиқувчи 6 кВли юқори кучланишли ер остидан ўтган кабелида авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида, қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.




Шунингдек, тумандаги «Адиблар хиёбони»да янги 10 кВ юқори кучланишли 6697-6698-сонли трансформатор пунктлари ўрнатилиб, ҳозирда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу худуддаги электр узатиш ҳаво тармоқларида жорий таъмирлаш (дарахт шохларидан тозалаш, салқи симларни тортиш, носоз электр қурилмаларини соз ҳолатга келтириш) ишлари ҳам давом эттирилмоқда.




Бунинг натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланмоқда.

Бу каби белгиланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режа-жадвалига асосан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарида олиб борилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech