Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Ноябр 2019_14:19 11

Мана бир неча кундирки юртимиз бўйлаб совуқ иқлим ҳарорати ҳукумронлик қилмоқда. Бундай ноқулай об-ҳаво албатта коммунал хизмати тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан республиканинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз–қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз–қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4407–сонли қарорига мувофиқ, мамлакатнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида куз–қиш мавсумига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Электр узатиш тармоқларини жорий ҳамда мукаммал таъмирлашни 2019 йилга мўлжалланган режа дастури” га мувофиқ, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi” АJ томонидан жами режа бўйича 575 та трансформатор подстанциялари, хамда 322,1 км 0,4-110 кВ кучланишли ҳаводан узатиш линиялари тўлиқ мукаммал таъмирланди. Шунингдек, ўта юкланиш билан ишлаётган 79 та трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди.

2019 йилда Тошкент шаҳар аҳолисини, ҳамда юридик ташкилотларни электр энергияси билан таъминлаш ва 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бир қатор вазифалар амалга оширилди.

Хусусан, мукаммал таъмирлашдан ташқари электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари ҳам мунтазам равишда бажариб борилмоқда, жумладан жами 676 та трансформатор подстанцияларидан ва 354,2км 0,4кВ ҳаво узатиш линиялари тўлиқ жорий таъмирланди.

Трансформатор пунктларида улама нуқталарида ва коммутация қисмларида ортиқча қизиш ёки қисқа туташувлар ҳолатларини олдини олиш мақсадида уларни тунги тепловизор кўригидан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича режага асосан 749 та ТП кўриб чиқилди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
-110-35кВ кучланишли 11 та подстанциялардаги 288 та ва 32 та тарқатиш пунктидаги 239 та ячейкалари мукаммал таъмирланди;
- 170 та тармоқ трансформаторларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жамият тасарруфидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида куз–қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi” АJ томонидан жойларда қўшимча авария–тиклаш бригадалари фаолияти ташкил этилиб, эҳтиёт қисмлар заҳираси шакллантирилган. “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korhonasi” АJ Мабуот хизмати


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech