Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Апрел 2020_16:24 28

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Тақачи кўчасида Мотор-1,2 фидери 1255-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғида ечиш (демонтаж) ишлари бажарилиши натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланмоқда.




Бундан ташқари, Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан ЭТКга келиб тушаётган мурожаатлар асосида тумандаги «Жарқўрғон» ҳамда «Чўлпон» МФЙ ҳудудларидаги ТП-5211-сонли тарнсформатор пунктида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи 0,4 кВ паст кучланишли Н.47. , Зоҳидова кўчасидаги Н.51. электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан барча техника хавфсизлигига тўлик амал қилган ҳолда ишларни амалга оширмоқдалар.




Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech