Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Октябр 2019_15:36 46

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Куз-қиш мавсумида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтариш қисқа рақамли “Тoshkent shahar ЕТК” АJ таркибида “Call - Сenter” фаолияти йўлга қўйилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш, фуқароларга янада қулайликлар яратиш, мурожаатларни марказлаштирилган тартибда қабул қилиш мақсадида ташкил этилган “Call - Сenter” бутун республика бўйлаб фаолият юритади. Айни пайтда мазкур тизим Тошкент шаҳри бўйча синов режимида фаолият юритмоқда.

- “Call - Сenter”нинг асосий вазифалари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, улар томонидан соҳага оид муаммо таклиф ва шикоятларни ўз вақтида ҳал қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этишдан иборат, - дейди “Тoshkent shahar ЕТК” АJ молия ва иқтисод масалалари бўйича директор Даврбек Имомов. - Бундай тизимнинг ташкил этилиши соҳада бўлаётган камчилик ва муаммоларни тез фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади.

Шуни айтиш лозимки, “Call - Сenter” кўп каналли бўлиб, ўзбек ва рус тилларида хизмат кўрсатиши режалаштирилган, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудидан 1154 қисқа рақами орқали бепул боғланиш мумкин.

“Call - Сenter” жисмоний ва юридик шахсларнинг қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, мурожаат юзасидан малакали мутахассислар томонидан тегишли маслаҳатлар берилади.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот котиби


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech