Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Май 2020_16:20 10

Аҳоли истеъмолчиларнинг коммунал хизматларига бўлган эҳтиёж ва талаб даражаси ҳамиша юқори ҳисобланади. Боиси, газ, сув, электр энергияси яшаш турмушимизнинг муҳим омилидир. «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ходимларининг мақсад ва вазифаси ҳам аҳолига узлуксиз ва бир меъёрда электр энергияси таъминотини етказиб бериш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Соҳа ходимлари кези келганда кунни-тунга, тунни-кунга улаб иш самарадорлигини янада оширишга ҳаракат қилишади. Гарчи иш тартиби бир мезонда олиб борилса-да, кун давомида белгиланган режага мувофиқ, жойлардаги электр энергиясини тақсимлаш пунктлари, ер ости ва устки юқори кучланишли кабел тармоқлари ва трансформатор пунктларини доимий техник-тафтиш кўригидан ўтказиб боради. Зеро, хавфсизлик инсон ҳаёти учун муҳим тамойилдир.




Мазкур иш тартиби бўйича қуйидаги туманларда ҳам қизғин иш олиб борилди. Жумладан, «Сергели ТЭТК» томонидан «Ал-Фарғоний» МФЙ даги ТП-2810-сонли тарнсформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари, «Олмазор ТЭТК» томонидан «Ғалаба боғи», «Қора Сарой» ва «Сариқсу» кўчаларидаги жами 250 та ерли аҳоли хонадонлари, «Қора-Қамиш» 1-4 мавзесидаги 1850 та хонадонлар учун ўрнатилган трансформатор пунктлари, «Учтепа ТЭТК» томонидан «Алмоний», «Бешқайроғоч», «Давлатобод МФЙ ва «Дадил» кўчаларида жами 5000га яқин аҳоли хонадонлари учун етказилаётган электр энергиясини тақсимлаш пунктлари техник-тафтиш назоратидан ўтказилди.

Шунингдек, туман эектр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Шайхонтоҳур тумани «Янги Камолон» МФЙ худудидаги юқори кучланишли «Кўпчилик» узатмасидан таъминланувчи ТП-341-сонли трансформатор пункти қуввати 630 кВА бўлган трансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилди.




Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech