Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Март 2020_10:20 4

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сонли қарорига асосан юртимизнинг барча ҳудудларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан ҳам электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими «АСКУЭ»ни Тошкент шаҳрининг барча туманлари миқёсида жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, Шайхонтохур туманида ҳам ўтган 2019 йилнинг август ойидан бошлаб «Электронҳисоблагич» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланган. Қайд этиш жоизки, туманда 83 минг 712 нафар аҳоли ҳамда 3 минг 484 дона юридик истеъмолчилар бўлиб, жами 87 минг 196 дона замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатилиши режалаштирилган.




Таъкидлаш керакки, ўтган 2019 йилнинг август ойи бошида Ялангоч, Феруза, Буз-1, Буз-2, Сайрам ва А.Темур маҳаллаларида янги турдаги ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирги кунга келиб деярли ниҳоясига етиш арафасида.

Лекин ушбу туманда якунланиш арафасида кўплаб фуқаролар ўз хонадонида бўлмаслиги туфайли лойиҳани якунлашга салбиий таъсир кўрсатмоқда

Ҳозирда ҳисоблагич алмаштириш вазифаси Мирзо Улуғбек туманида 91 фоиздан ортган, қолган (9 фоиз) истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларии уйнинг ички қисмида жойлашганлиги, соат 08:00дан 20:00гача ўз хонадонларида бўлмаганлиги ёки ҳисоблагични алмаштиришга тўсқинлик қилаётганлиги кўп кузатилаётганлиги сабабли, «Мирзо Улугбек туман электр таъминоти корхонаси» раҳбари Н.Б.Исроилов ташаббуси билан 2020 йил 30 март кунига қадар ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича маҳалла кесимида аниқ, кунма-кун режа ишлаб чиқилди ва шу режа асосида ишлар жадал олиб борилмоқда.




Айни вақтда, туманда электр энергияси истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш бўйича туман ҳоким ўринбосари М.Кузиев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, МФЙ раислари ва профилактика нозирлари жалб этилди. Хонадонларига ҳисоблагич ўрнатишга тўсқинлик қилаётган уй эгаларига ҳамда маҳаллий аҳоли ўртасида замонавий ҳисоблагичнинг афзалликлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки тушунмовчиликка дуч келсангиз, «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг 1154- қисқа рақамига ёки Мирзо Улуғбек туманининг +(99)882-39-47, (71)267-06-03 телелфон рақамига, бундан ташқари, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг Telegramдаги https://t.me/toshetk канали (@tashgorpes_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар, уларни ўрнатиш, тамғалаш ва рўйҳатдан ўтказиш «Худудий электр тармоқлари корхонаси» AЖ ҳисобидан бепул амалга оширилади.
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот котиби



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech