Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Июн 2020_16:28 15



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан жорий йил қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, биргина Мирзо Улуғбек туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йил бошидан 44 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда 84 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.




Маълумки, вақт ўтиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаб ортиши ҳамда ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил топиши мавжуд трансформатор пунктларининг ўта юклама билан ишлашига олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда белгиланган Давлат дастурлар ижроси юзасидан эндиликда туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Дархон» маҳалласи Оққўрғон кўчасидаги ПС «Астрономический»дан чиқувчи Фидер Оққўрғон 1-2 узатмасидан таъминланувчи қуввати 630 кВА бўлган ТП-6425-сонли трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.

Бундан ташқари, ушбу худуддаги истеъмолчиларга сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида, ушбу тизимдаги юқори кучланишли қуввати 10 кВ бўлган ТП- 3725-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни 510 метрдан ортиқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech