Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Июн 2020_15:11 22

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарининг ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида, ҳаво ҳамда ер ости тармоқларидаги авария ҳолатларини аниқлаш ва жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш трансформатор пунктларида таъмирлаш ишларини олиб бориш каби вазифаларни бажаришмоқда.




Шу билан бир қаторда, авария-диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича мунтазам чора-тадбирлар олиб бориляпти. Ҳар бир туман электр таъминоти корхоналарида мурожаатларни вақтида ижобий ҳал этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бириктирилган хизмат автотранспортлари мавжуд бўлиб, фаолият давомида санитария-гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилиниши қаътий белгиланган.

Айни дамда Чилонзор туман элаектр таъминоти корхонасига тумандаги 19-мавзеда жойлашган 47 ҳамда 48- кўп қаватли уйларни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли қуввати 10 кВ бўлган ТП-1970-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли 0,4 кВли ер остидан ўтган кабель тармоғидаги узилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича келиб тушган мурожаатлар зудлик билан ижобий ҳал этилди ва электр таъминоти қайта тикланди.




Мазкур давомли ишлар аслида ҳар куни белгиланган жойларда режа асосида олиб борилмоқда. Қолаверса, ҳозирги карантин пайтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва аниқланган носозликларни вақтида бартараф этиш «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг муҳим мақсад ва вазифаларидан бири.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech