Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Сентябр 2020_08:39 1



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан пойтахт туманларида белгиланган режа-топшириққа асосан жадаллик билан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мавжуд электр тармоқларини модернизация қилиш, ўта юклама билан ишлаётган трансформатор подстанциялари юкини енгиллаштириш мақсадида, қўшимча трансформатор подстанцияларини ўрнатиш, янги замонавий 0,4 кВли электр узатиш кабел тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.




Бу борада, Олмазор туманида ҳам барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу тумандаги «Чимбой» МФЙда қарор ижросини таъминлаш юзасидан ҳудуддаги трансформатор пункти истеъмолчилар сонининг йиллар давомида ўсиши, электр энергиясига бўлган талаб ортиши ҳисобига ўта юклама билан ишлаб келаётган эди. Эндиликда бу муаммога ечим топилиб, лойиҳа асосида ҳудудга янги, замонавий трансформатор подстанцияси ўрнатилди.

Бундан ташқари, «Чиғатой оқтепа» МФЙ худудидаги аҳоли истеъмолчиларига, ушбу МФЙда жойлашган ТП-4249-сонли трансформатор подстанциясига қадар 0,4 км узунликда 0,4 кВли янги замонавий СИП кабел тармоғи тортиб берилди.




Шунингдек, туман худудидаги аҳоли истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ушбу худудга лойиҳа асосида бир дона янги замонавий қуввати 10кВ кучланишга эга бўлган янги ТП ва 630/10 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, айни дамда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.

Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари фаолиятлари давомида энг аввало хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, масъулият билан меҳнат қилиб, туманнинг «Чиғатой оқтепа» ҳамда «Чимбой» МФЙларида фаолият олиб бормоқдалар.

Барча саъй-ҳаракатлар дастурлар ижросини ўз вақтида бажариш билан бир қаторда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини сифатли таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech