Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Май 2020_15:44 26

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши кураш давом этмоқда. Мамлакатимизда ҳам ҳукуматимиз томонидан коронавирусдан сақланиш, инфекцияни кенг тарқалишини олдини олиш, касалланганларни соғлигини тиклаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳри яқинида каронавирус билан хасталанганларни даволашга ихтисослашган 10 000 ўринли «Махсус шифохона»ни қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Жадаллик билан бунёд этилаётган улкан касалхона қурилишига «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳам баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугун бу ерда энергетикларимиз тунни тонгга улаб меҳнат қилишмоқда. Мақсад эса битта, бу балони тезроқ даф этишга муносиб ҳисса қўшиш.




Муассаса қурилишида қисқа фурсатларда 35/6 кВ кучланишли «Изолятор» подстанциясида мавжуд бўлган қуввати 2х4000 кВА бўлган куч трансформаторларини қуввати 2х10000 кВА бўлган трансформаторларга алмаштирилди. Шунигдек, ушбу подстанциядан кучланиши 6 кВ бўлган, жами узунлиги 1.5 км узунликдаги ҳаво тармоғи қурилди, бунда 90 дона темир-бетон таянчлардан фойдаланилди.

Шу билан бир қаторда, шифохона ҳудудида кучланиши 6 кВ бўлган, жами 18 км узунликдаги кабель тармоқлари ётқизилди ҳамда 4 дона қуввати 1000 кВА бўлган ҳамда 6 дона қуввати 630 кВА бўлган трансформатор подстанциялари ўрнатилди ва монтаж қилинди.

Муассаса қурилиши якунига қадар, «Истиқбол» нимстанциясидан 2 та цепли, жами узунлиги 6.5 км бўлган 10 кВли кучланишдаги 327 дона темир-бетон устунлар ўрнатилган ҳолда, ҳаво тармоғи қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда режадаги 6.5 км тармоқдан 6.5 1та цепли км тармоқ қурилди. Айни вақтда, 2-тармок курилиш ишлари олиб борилмокда.




— Ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўзларининг зиммаларидаги масъулиятни тўлиқ ҳис этган ҳолда ишларни олиб бормоқдалар — дейди «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ Капитал қурилиш бўйича директор А.Ашрафхонов. —Ушбу тарқалган вирусга қарши курашда Президентимиз ташаббуслари билан касалхона қурилмоқда. Бу ерда минглаб ишчилар жонбозлик билан меҳнат қилмоқдалар. Ушбу ишга ўзимизнинг ҳиссамизани қўшаётганимиздан мамнунмиз. Биз кеча-ю кундуз ишлаётган бўлсак ҳам мана шу халқимизнинг осойишталиги учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз,меҳнатимиз самарасини кўрсаккина барча қийинчиликлар унутилади.




Давлатимиз раҳбарининг ёшларга билдирган ишончи, юксак баҳоси, мазкур қурилиш майдонида ҳам ўз сўзини айтиб турибди. Жадал суръатда давом этаётган шифохона қурилишида уларнинг фаоллиги яққол кўзга ташланади.

Мутахассислардаги ғайрат, шижоатни кўриб ёш келса ишга нақлидаги яратувчанликка йўғрилган ундовларнинг том моҳиятини аглагандек бўласиз. Улар ўз билимлари, ишга чанқоқлиги билан тажрибали мутахассисларга мадад бўлишмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech