Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Апрел 2020_15:44 31

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ Чилонзор, Олмазор ҳамда Учтепа туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи - ходимлари томонидан тумандаги 16-мавзе худудидаги ТП-1734-сонли тарнсформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи – ходимлари томонидан айни вақтда тумандаги Нашриёт кўчасида, Чевар фидери 1961 - сонли трансформатор пунктида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи ҲЛ-0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғида янги СИП 2х16 русумли кабелга алмаштириш (хонадонларга тушиб борувчи кабелларни тартибга келтириш) ишлари олиб борилмоқда.




Шунингдек, Олмазор туман электр таъминоти корхонасининг ишчи ходимлари томонидан туманда барпо этилаётган «Ғалаба боғи»ни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги 4-сонли трансформатор пунктига 10 кВли юқори кучланишли Зоология-1,2 Фидери кабел тармоқларини ётқизиш ишлари давом этмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари техника хавфсизлигига тўлик амал қилган ҳолда ишларни амалга оширмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech