Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Октябр 2020_15:14 1



«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги авария ҳолатларини аниқлаш, жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш трансформатор пунктларида таъмирлаш ишларини олиб бориш каби вазифалар изчиллик билан бажарилмоқда. Бундан ташқари, авария-диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича ҳар бир туман электр таъминоти корхоналари томонидан уларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.




Бу борадаги ишлар Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва бошқа ТЭТКлар томонидан белгиланган режа асосида олиб борилишига алоҳида эътибор берилаётир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан айни пайтда аниқ белгиланган режа-топшириқларга асосан, 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ҳамда ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.




Хусусан, тумандаги «Зулфизар» ҳамда «Қорёғди» МФЙлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаб берувчи ТП-4753-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи «Саид 1» фидери билан участка РП «Саид» ўртасидаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоқларида монтаж ишлари бажарилди.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech