Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Июн 2020_16:03 20



Истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар қаторида ер ости ва устки тармоқларидаги носозлик ҳолатларини аниқлаш, ҳамда таъмирлаш ишлари ҳамиша муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Боиси электр энергиясини узатиш тармоқларида пайдо бўладиган носозликлар (авариялар) аҳолининг электр энергияси таъминотидан узилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Бугунги кунда истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда сифатли электр энергиясини етказиб бериш муҳим аҳамият касб этади.

Айнан шу мақсадда, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан тасдиқланган режага асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.




Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг Чилонзор 21-мавзе худудида қуввати 10 кВ бўлган ТП-2225-трансформатор пунктидан янги турар-жой биносига қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли кабель тармоқларини улаш ишлари олиб борилди. Бу билан тумандаги 13 та кўп қаватли аҳоли аҳоли хонадонларига янада сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.

Шунингдек, «Тақачи» маҳалласи, Шароф кўчасидаги ТП-373-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари ҳамда «Хожиобод» МФЙ, Маҳорат кўчаси, қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли кабель тармоқларида монтаж ишлари олиб борилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech