Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Май 2020_16:21 22

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи – ходимлари томонидан тумандаги 3-мавзе «Ал-Фарғоний» МФЙ худудидаги ТП-2810-сонли тарнсформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сергели тумани ҳудудларидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи Фидер Гептин ҲЛ-0,4 кВ паст кучланишл электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги электр узатиш кабел тармоқларини таъмирлаш ишлари хам жадаллик билан олиб борилмоқда.




Бундан ташқари, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи – ходимлари томонидан айни вақтда тумандаги Давлатобод МФЙ, Чакмоний кўчаси Музыкальный-1 фидерида ТП-89-сонли трансформатор нимстанциясида 180/10 кВ ли трансформаторни, юқори кучланишли 250/10 кВ ли трансформаторга алмаштирилди. Бунинг натижасида худуддаги аҳоли хонадонларини электр таъминоти яхшиланади.

Худуддаги Памир-1,2 фидерида ТП-3536 ва ТП-3933-сонли трансформатор пунктлари оралиғидаги 10 кВли юкори кучланишли кабел тармоқлари янгисига алмаштирлмоқда.

Шунингдек, Олмазор туман электр таъминоти корхонасининг ишчи ходимлари томонидан туманда барпо этилаётган «Ғалаба боғи»ни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги 10 кВли юқори кучланишли 4-сонли трансформатор пунктида Зоология-1,2 Фидери кабел тармоқларини ётқизиш ишлари якунига етай деб қолди.




«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари техника хавфсизлигига тўлик амал қилган ҳолда ишларни амалга оширмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech