Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Март 2020_16:55 1

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Сергели тумани электр таьминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрида ҳам янгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Пойтахтнинг инвестициявий жозибадорлиги ошиб, бу ерда кўплаб йирик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Энг асосийси, бундай ўзгаришлар ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш ва даромадини ошириш билан бирга, иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш орқали маҳсулот ва хизматлар рақобатдошлигини оширишга олиб келади. Бу борада электр энергия таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам янада такомиллаштирилиши талаб этилади.




Шундан келиб чиққан ҳолда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Сергели туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар томонидан истеъмолчиларга хизмат курсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Таъкидлаш жоизки, бинода конференц-зал, корхона мутахассисларини ўқитиш каби хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминлангани иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Истеьмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун уларни қабул қилиш хонаси ва электрон табло ҳам ишга туширилган.




Айни пайтда Сергели туман электр таъминоти корхонаси томонидан 816,93 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 349 та 6-10/0.4 кВА трансформатор пункти орқали 1 838 та улгуржи ҳамда 66 999 аҳоли, жами 68 837 истеъмолчига хизмат кўрсатилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, фойдаланишга топширилган бино туман аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади.




Маъмурий биноларнинг фойдаланишга топшириш маросимида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ва туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари қатнашди.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот котиби



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech