Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Май 2020_15:32 20

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Дўстлик» маҳалласи ва «Дарё бўйи» маҳалласи худудларидаги аҳоли хонадонларини сифатли ва узлуксиз электр таъминотини яхшилаш мақсадида, ЦРП Сергели нимстанцияси Бальтиевский фидеридан чиқувчи 10 кВли юқори кучланишли ТП-2875-сонли ҳамда РП Фурқатдан чиқувчи Венера 1, 2 фидеридан чиқувчи ТП-2859-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сергели туманига қарашли «Дарё бўйи», «Нилуфар» маҳаллалари ҳам ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ «Обод маҳалла» дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Унга кўра ушбу МФЙ худудларида жойлашган трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симлар ўрнига 0,4 кВли 100 м узунликдаги янги замонавий СИП симлари тортилди.




Шунингдек, дастурга асосан «Қурувчилар» мавзесидаги Харбийлар уйларига ҳам 1 та 10 кВли юқори кучланишли трансформатор пункти ўрнатилиб ишга туширилди. Натижада мавзедаги 65 та ерли хонадоннинг электр энергияси янада яхшиланди.

Айни карантин даврида Сергели туман электр таъминоти корхонаси томонидан 5 та ТП жорий таъмирланди ва 4та паст кучланишли 0,4 кВли ТП дан чикувчи 4,2 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда «Зарунар» МФЙ аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 0,4 кВли паст кучланишли 300 м узунликдаги янги замонавий СИП симлари тортилди.

Бундан ташқари, ушбу худуддаги электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.




Бунинг натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланмоқда.

Бу каби белгиланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режа-жадвалига асосан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналарида олиб борилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech