Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Июн 2020_15:57 0



Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Обод маҳалла» ташаббуси юртимиз ободончилигининг янги босқичини бошлаб берди. Бундай янгиланишлар жараёнида аҳолини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган коммунал соҳадаги камчиликлар ҳам бартараф этилмоқда.

Жумладан, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги Сергели туманига қарашли «Зиёкор» маҳалласи ҳам ПҚ–2661-сонли қарорга мувофиқ «Обод маҳалла» дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ҳудуддаги барча электр узатиш кабель тармоқларини жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда




Айни кунларда тумандаги «Зиёкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Тепличний» нимстанциясидан таъминланувчи «Титан» фидери юқори кучланишли 10 кВли ТП-6554-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи ҳаво тармоқларидаги эски симларни янги 300 метрдан ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди. Бунинг натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган 200 га яқин аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланади.

Маълумки, вақт ўтиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаб ортиши ҳамда ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил топиши мавжуд трансформатор пунктларининг ўта юклама билан ишлашига олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда белгиланган Давлат дастурлар ижроси юзасидан эндиликда туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Қурувчилар» МФЙ, Нилуфар 3-тор кўчалари ҳудудидаги «Спутник» узатмасидан таъминланувчи юқори кучланишли 6 кВга эга бўлган юқори кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоғига янги қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пункти ўрнатилиш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ушбу маҳалладаги 150 дан ортиқ хонадоннинг электр энергияси таъминоти янада яхшиланади.




Сергели туман электр таъминоти корхонаси раҳбари З. Тўраев томонидан бу каби ишлар аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида олиб борилмоқда. Бунинг барчаси истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech