Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Апрел 2020_10:53 34

Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2660-сонли Қарорига асосан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi» АJ томонидан қурилаётган янги уй-жойларни ташқи электр таъминотини қуриш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.




Хусусан, Сергели туман аҳолисини электр энергияси билан ишончли ва сифатли таъминлаш мақсадида, белгиланган дастур асосида қатор ишлар босқичма-босқич жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хозирги вақтга келиб, мутахассисларимиз томонидан янги қуриб фойдаланишга топширилаётган қатор мавзеларни электр таъминотини яхшилаш борасида, худудга янги қурилган 110 кВли «Истиқбол» нимстанциясига қўшимча электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ электр узатиш ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.




Ушбу ишларга, ҳамкор қурувчи ташкилот билан биргаликда 20 дан ортиқ махсус техникалар, 30 ортиқ малакали мутахссисларни жалб этилган.

Хар бир иш тўлиқ хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, аниқ белгиланган лойиҳа асосида бажарилмоқда.




Лойиҳа якуни билан ҳудуддаги маиший ва ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан ишончли таъминлашга эришилади.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech