Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Июн 2020_16:04 0



«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Давлат дастурлари асосида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шайхонтохур туманига қарашли «Ипакчи», «Обиназр» ва «Гулобод» маҳаллаларида ҳам Давлат дастурлари асосида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.




Айни вақтда, Шайхонтохур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Обод маҳалла» дастури бўйича «Обиназр» маҳалласи худудидаги ТП-1059-сонли юқори кучланишли трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги «Гулобод» маҳалласи худудида жойлашган ПС «Айний» нимстанциясидан таъминланувчи Уйғур 1,2 фидерлари юқори кучланишли 10 кВли ТП-692-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Хусусан, тумандаги «Ипакчи» маҳалласи кўчаларида ҳам 40 дан ортиқ эски ёғоч устунлари янги темир бетон устунларига алмаштирилди ҳамда ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симлар янги 1000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди. Айни дамда ушбу алмаштирилган янги замонавий СИП симларини аҳоли истеъмолчилар хонадонларига улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.




Бугунги кунда Шайхонтохур туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 58 104 та, юридик истеъмолчилар сони эса 2443 тани ташкил қилади.

Бугунги кунда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech