Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Ноябр 2020_11:22 36



«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр тармоқларини реконструкция қилиш мақсадида жадаллик билан ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан тумандаги «Қўштут» МФЙ ҳудудида жойлашган ТП-1060-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи қуввати ХЛ-0,4 кВ бўлган ҳаво электр тармоғидаги эски альюмин симларни янги замонавий СИП кабель тармоқларига алмаштириб берилди. Айни дамда, ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларини ушбу янги тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

Табиатнинг ҳар қандай инжиқликларига тайёр туриш, ҳар қандай об-ҳавода истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш энергетика соҳаси вакилларининг энг асосий вазифаларидан биридир. Ушбу вазифаларни ўзига шиор қилиб олган «TOSHKENT SHAHAR ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.




Шунингдек, истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида, ҳаво электр тармоқларидаги ҳамда ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги авария ҳолатларини аниқлаш ва жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш трансформатор пунктларида таъмирлаш ишларини олиб бориш каби муҳим вазифаларни бажаришмоқда.

Шу билан бир қаторда, авария-диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ҳар бир туман электр таъминоти корхоналарида мурожаатларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча СЕРГЕЛИ туман электр таъминоти корхонасининг авария-диспетчерлик хизматига кеч соат 22:35 ларда тумандаги «Қумариқ» маҳалласи Саватчи, Гагарин ҳамда Безакчи кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли қуввати 6 кВ бўлган «Ўзгариш» тақсимлаш пунктидан чиқувчи фидер ТОК 2 кабель А оралиғидаги 0,4 кВли ер остидан ўтган кабель тармоғидаги узилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича келиб тушган мурожаатлар зудлик билан ижобий ҳал этилди ва электр таъминоти қайта тикланди.




«TOSHKENT SHAHAR ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан қор, ёмғир, кучли шамол эсиши ва бошқа табиат инжиқликларига қарамасдан, халқ хизматига камарбаста бўлган ҳолда ўз фаолиятларини юритиб келмоқдалар.

шбу амалий жараёнларда жонбозлик кўрсатаётган барча энергетика соҳаси ходимларига эса ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech