Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Май 2020_15:48 9

Хабарингиз бор куни кеча Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган ҳодиса халқимизни бирлаштириб, одамларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатини янада оширди.

Яъни, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилинса, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиш мумкин. Айни пайтда табиий офатларни бартараф этиш, турар жойлар объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича жараёнлар қизғин кечмоқда.

Жадаллик билан олиб борилаётган кенг кўламли ишларга «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳам баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшмоқда.Бугун бу ерда энергетикларимиз тунни тонгга улаб меҳнат қилишмоқда. Мақсад эса битта, ушбу табиий офатдан азият чеккан аҳолини яна аввалги сокин, тинч ҳаёт тарзига қайтишига муносиб ҳисса қўшиш.Ана шу аҳду шижоатни ўзига шиор билган Пойтахтлик бир гуруҳ энергетиклар айни пайтда Сардобада вайрон бўлган электр тармоқларини қайта тиклаш ишларида иштирок этмоқдалар.




Айни вақтда, бу ерда минглаб ишчилар жонбозлик билан меҳнат қилмоқдалар. Ушбу хайрли ишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Биз кеча-ю кундуз ишлаётган бўлсак ҳам мана шу халқимизнинг осойишталиги учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, — дейди «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ умумий масалалари бўйича директор М.Нуриддинходжаев, — Ҳозирда, туманлардаги аҳоли истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Қисқа фурсатларда«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳам барча худудий элетр тармоқлари корхоналари билан бир қаторда бир ёқадан бош чиқариб,электр энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Сардоба сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқин оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш ва талофат кўрган объектларда холисона ёрдам кўрсатиш мақсадида, корхона томонидан табиий офат кўрган худудга 40 тага яқин ишчи кучи жалб қилинган.




Айни вақтда, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг тажрибали мутахассислари Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани Саховат МФЙда махсус техник воситалари ёрдамида симёғочлар ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш ишларини олиб бормоқдалар.

Тошқин натижасида зарар кўрган электр, газ ва сув тармоқлари қайта тикланмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech