Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Декабр 2020_11:15 1



Ўзбекистон пойтахтида янги турар-жой мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилиши сўнгги йилларда одатий ҳолга айланди. Шаҳарнинг деярли ҳар бир туманида бунёд этилган ва этилаётган янги, замонавий ва кўркам кўп қаватли уйларни кўриб, беихтиёр ундаги хонадонлардан бирини сотиб олиш истаги туғилади.




Яккасарой туманининг «Абдулла Қаххор» МФЙ ҳудудида қад кўтарган ушбу янги турар-жой мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилиш арафасида. Ҳозирги вақтда мажмуадаги хонадонларга электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу кўп қаватли бино Абдулла Қаххор кўчасида жойлашган бўлиб, ҳудудга янги РУ-0,4 кВ кучланишга эга бўлган ТП-6071-сонли трансформатор пункти ўрнатилди. Ҳозирги кунда, ушбу янги кўп қаватли аҳоли турар жой биносига 43 та электр ҳисоблагич ва 2 та концентратор ускунаси ўрнатилди. Бунда «Электронҳисоблагич» МЧЖ ҚК томонидан ҳам бир гуруҳ вакиллар жалб этилган бўлиб, Яккасарой туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари билан биргаликда айни дамда ўрнатилаётган ақлли ҳисоблагичлар синовдан ўтказилмоқда.




Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрда имзоланган «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi» АJ томонидан ҳам электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал суръатларда якунига етказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри худудига жами 602.140 та электр ҳисоблагичлар ҳамда маълумотларни йиғиш учун трансформатор пунктларига 4.825 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланмоқда. Шу кунгача Тошкент шаҳри бўйлаб «Электронҳисоблагич» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган 610.849 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилмоқда.




Эслатиб ўтамиз, алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар, уларни ўрнатиш, тамғалаш ва рўйҳатдан ўтказиш «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ ҳисобидан бепул амалга оширилади.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech