Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Май 2020_12:08 24

Электр энергиясининг етказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлаш бугун долзарб масала эканлиги ҳеч кимга сир эмас

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ҳамда «Обод маҳалла» Давлат дастури ижроси юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан жорий йил қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, биргина Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йил бошидан 11 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда 14 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Маълумки, вақт ўтиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаб ортиши ҳамда ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил топиши мавжуд трансформатор пунктларининг ўта юклама билан ишлашига олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда белгиланган Давлат дастурлар ижроси юзасидан эндиликда туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Ўрикзор» маҳалласи Нурафшон кўчасидаги РП «Андижон»дан чиқувчи Фидер Ўрикзор 1 узатмасидан таъминланувчи қуввати 630 кВА бўлган ТП 3645-сонли тарнсформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.




Бундан ташқари, ушбу худуддаги истеъмолчиларга сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида, ушбу тизимдаги юқори кучланишли қуввати 10 кВ бўлган ТП 3645-сонли тарнсформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни ортиқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди.

Жумладан, худуддаги 6 та ТП-1068, ТП-1738, ТП-2057, ТП-2028, ТП-456 ва ТП-1255-сонли трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланувчи «Кўкча», «Оқтепа», «Пахтакор», «Кўркамобод», «Дегрез» ҳамда «Ҳожиобод» МФЙларда ҲЛ-04 кВ қувватли жами 13 км узунликдаги ҳаво тармоқларида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, тумандаги ҲЛ-04 кВ қувватли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги 9 дан ортиқ ёғоч устунларидан темир бетон устунларига алмаштирилди. Бу билан, тумандаги электр энергияси истеъмолчилари таъминотини янада яхшилашга эришилади, - дейди Учтепа туман электр таъминоти корхонаси Бош муҳандиси М. Миркомилов.

Бугунги кунда Учтепа туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 62 минг 362 та, юридик истеъмолчилар сони эса 2 минг 183 тани ташкил қилади.

Айни вақтда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech