Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Октябр 2019_09:59 24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Худудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йил якунигача 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилган.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри бўйича 370 000 мингдан зиёд замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Йил якунига қадар 550.000 мингтага яқин электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда ҳисоблагичларни алмаштиришга қаршилик қилаётган айрим хонадонлар ҳам учраб турибди. Бундай истеъмолчилар “Ақлли ҳисоблагичлар” электр энергиясини ортиқча ҳисоблаши мумкинлигини важ қилиб кўрсатишмоқда. Аммо, “Ўзстандарт” агентлигининг хулосасига кўра ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар ўрнатилган талабларга тўлиқ жавоб беради.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 22-сонли Қарорига асосан Электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиш учун истеъмолчилар мажбурий тартибда ЭҲНАТга мос келадиган электрон ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланган бўлишлари керак. АКС ҲОЛДА БУНДАЙ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ МАВЖУД ЭМАС ДЕБ ТОПИЛАДИ ВА ТАРМОҚДАН АЖРАТИЛАДИ.

Ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Toshkent shahar ETK” AJ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар “Toshkent shahar ETK” AJ томонидан бепул ажратилган ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлиқ қилмаслигингизни илтимос қилиб қоламиз!

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech