Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Май 2020_16:28 0

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661-сонли «2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Давлат дастурлари асосида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Яшнобод туманига қарашли «Шохимардон» маҳалласида ҳам Давлат дастурлари асосида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Унга кўра «Шохимардон» МФЙдаги Шохимардон, Донишманд ва Шохсанам кўчалари худудида жойлашган ТП-1858 ҳамда ТП-1855-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқлари 40 дан ортиқ ёғоч устунларидан темир бетон устунларига алмаштирилди ҳамда ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни янги 2000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди.




Айни дамда ушбу алмаштирилган янги замонавий СИП симларини аҳоли истеъмолчилар хонадонларига улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Яшнобод туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 73102 та, юридик истеъмолчилар сони эса 2177 тани ташкил қилади.




Бугунги кунда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ нинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech