Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Октябр 2019_14:59 21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) ни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари худудлар бўйлаб режа асосида алмаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Юнусобод туманининг кўпгина хонадонларида (хонадонда ҳеч ким йўқлиги туфайли) ҳалигача электр ҳисоблагичлар ўрнатилмай қолмоқда. Шуни ҳисобга олиб, хонадонингизда электр ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, (98) 311-74-74, ҳамда (98) 362-33-55 рақамларига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар “Toshkent shahar ETK” AJ ҳисобидан бепул ўрнатилади.

“Toshkent shahar ETK” AJ Матбуот хизмати


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech