Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Июн 2019_10:55 266

Аввал хабар қилганимиздек, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа туманларида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари ҳудудлар бўйлаб режа асосида алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юнусобод туманининг кўпгина хонадонларида (хонадонда ҳеч ким йўқлиги, хизмат сафаридалиги туфайли) ҳалигача электр ҳисоблагичлар ўрнатилмай қолмоқда. Шуни ҳисобга олиб, хонадонингизда электр ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, 71-230-20-34 рақамига қўнғироқ қилишингизни ҳамда +99898-362-33-55 рақамга манзилингиз /ҳисоб рақамингизни ёзган ҳолда смс хабар жўнатишингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан бепул ўрнатилади.


Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech