Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Июн 2020_16:13 0



Соҳада «хавфсизлик» ибораси ҳар бир энергетикнинг зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки биргина эътиборсизлик — катта фалокатларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, кутилмаган табиий офатлар, фавқулодда вазиятларга доим ҳушёрлик, тезкорлик ва эътибор талаб этилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан Жамиятга кундалик қилинган иш сарҳисоби тақдим этиб борилади. Яъни, ҳар бир туман электр таъминоти корхонаси ходимининг кундалик иш фаолияти давомида жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктлари ҳамда ер остидан ўтган кабель тармоқлари ва ҳаво тармоқларида тортилган СИП симларини улаш каби ишлар амалга оширилади. Бу эса аҳоли ва истеъмолчиларга бир меъёрда узлуксиз ва сифатли электр энергияси таъминотини етказиб беришга қаратилган устувор вазифалардан биридир.




Кун давомида тиним билмай меҳнатини хавфсизлик учун сафарбар этаётган соҳа мутахассислари сингари, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан тумандаги 1-мавзе «Чилонзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган ТП-1023-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланувчи 33-сонли кўп қаватли уйга келадиган паст кучланишли шикастланган электр кабель тармоғи юқори кучланишли кабел тармоғига алмаштириб берилди. Бундан ташқари ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмокда.

Хусусан, Чилонзор туманининг 5-6-17-18- мавзеларидаги 6000дан зиёд кўп қаватли аҳоли хонадонлари, «Дўмбиробод» кўчасидаги 205 та ҳамда «Ўсмир» кўчасидаги 46 та ерли аҳоли хонадонлари учун мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктлари, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан «Изза», «Шарқ», «Гулистон» кўчаларидаги аҳоли учун ўрнатилган 10 та электр энергиясини тақсимлаш пунктлари, Бектемир туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан «Зилола» ва «Роҳат» МФЙдаги жами 2600га яқин аҳоли хонадонлари учун ўрнатилган 6 та электр энергиясини тақсимлаш пунктлари ва ер остидан ўтган кабел тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди




Бундан асосий кўзланган мақсад, юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар, аварияларни олдини олиш, электр қурилмаларининг узоқ йил меҳнат қилишини таъминлашдан иборат.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АJ матбуот хизмати



Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Савол-жавоб

Савол: Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк
Савол: Онлайн тўловларни амалга ошириш
Савол: Уй эгалари ўзгарганда
Савол: Истеъмолчининг
Савол: Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалу

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech