Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ҳурматли сайт ташрифчилари!
Биз Сизларнинг барча таклифларингизни ва мулоҳазаларингизни бажонидил кўриб чиқишга, Сизни қизиқтирган саволларга мамнуният ила жавоб беришга доим тайёрмиз. Аммо Сиз ўз мурожаатларингизда албатта исм-шарифингизни кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз. Имзоланмаган хабарларга биз жавоб қайтармаслигимизни Сизга маълум қиламиз.

Ма'мурият



Iste'molchilar tomonidan beriladigan savollar 5

  • Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк қандай бартараф этилади? Қарздор бўлганда қандай? Ортиқча тўлов сифатида фарқ бўлганда қандай?
    "Электроҳисоб" ДКда барча ҳисоб китоблар Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги 245- сонли "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"га асосан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг ҳисоблагич кўрсатсатгичлари агентлари томонидан мобил телефонлари орқали СМС ҳабар кўринишида юборадилар. Ҳисоб рақамига маълумотлар қабул қилинганда ҳисоб китоб автомат тарзда бажарилади ва ҳисоб рақамингизни ҳолати тўғирланади.

  • Онлайн тўловларни амалга ошириш қоидалари қандай?
    Маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни интернет орқали тўлаш тизими (Тошкент шахри истеъмолчилари учун) ишга туширилган. Тўловни амалга ошириш учун истеъмолчи онлайн пластик карточкасини инфокиоск орқали "СМС-хабар" тизимига бириктириши, сўнг интернет орқали www.uzcard.uz. сайтга кириб тўловни амалга ошириш учун парол олиш лозим. www.uzbekenergo.uz сайти "Маиший истеъмолчилар учун хизмат" сахифасида “Маиший истеъмолчи”нинг шахсий кабинетида https://my.uzbekenergo.uz/pcabinet/ “онлайн тўлов” менюсига кирилади ва электр тармоқлари корхонаси танланади, шахсий ҳисоб рақами терилади ва тўлов амалга оширилади.

  • Уй эгалари ўзгарганда қандай ҳаракатлар амалга оширилиши лозим?
    Электр таъминоти корхонасига мурожаат этасиз:

    Ариза.
    Олди-сотди, ворислик ёки хадя ахди ҳужжатининг нусхаси.
    Уй эгасини шахсий паспортининг нусхаси.



  • Истеъмолчининг ҳисоб рақами ҳолати ҳакида маълумотни олиш учун нима қилиш лозим?
    Истеъмолчи банк, пайнет ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширганда телефон рақамини ҳисоб рақамига бириктирш имконияти мавжуд.

    Истеъмолчининг мобил телефон раками дастурга бириктирилган бўлса, "+998983112000" рақамига лотин алифбосида "D" ҳарфи юборилса, ҳозирги кундаги ҳолати тўғрисида СМС кўринишида маълумот олиши мумкин.

  • Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалуқли саволлари келиб чиқса, каерга мурожаат этишлари лозим?
    Маиший истеъмолчи электр тармоқлари корхонасига ёки "ЭнергоАБТсозлаш” ФФ 236-61-85 рақамига мурожаат этиши мумкин.

Статистика мурожаатлари

Келиб тушган аризалар:
222
Жисмоний шахс номидан
210 / 94,59%
Қайта ишлаш жараёнида
104 / 46,85%
Юридик шахс номидан
12 / 5,41%
Якунланган
118 / 53,15%

Электр энергияси
истеъмолчилари учун
Шахсий кабинет

Фойдали ҳаволалар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech